

"Ушбу беллашувлар учун майдон танлашда Лига стадионнинг жойлашуви, майдоннинг табиий чим билан қопланганлиги, унинг сифати, футбол учрашувини майдонга туташ трибуналардан томоша қилиш учун қулайликлар масаласига алоҳида эътибор қаратди. Зеро, ўзбек футболи иқтидорларининг энг катта бозори ҳисобланган мусобақанинг энг кучли футболчилари иштирокидаги баҳслар нафақат футбол мухлислари, балки бевосита футбол жамоатчилиги вакиллари, мураббийлар, футбол агентлари ва селекционерлари учун ҳам қизиқарли бўлишига ишонамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.

Эртага 10:30 да "Пахтакор" ҳамда "Шўртан" жамоалари баҳси билан ушбу беллашувларга старт берилади. Барча учрашувлар Лиганинг расмий YouTube саҳифасида жонли эфирда намойиш этилади.



