UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  5 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  39 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда фестивал ўтказмоқда Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда фестивал ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда “Чиғатой” спорт базасининг майдонларида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида фестивал ташкил қилмоқда.

Бугун ушбу футбол фестивалига старт берилди. Мусобақада “Чиғатой”, “Сергели”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Одил Жуниор” ҳамда “Қорасарой” жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар. Футбол фестивалининг асосий мақсади болалар футболини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтиришдан иборат.

9 июнь куни мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари ўтказилса, 10 июнь кунги ўйинлардан сўнг ғолиблар номи маълум бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика