

Ҳал қилувчи учрашувга қадар ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган терма жамоамиз мусобақанинг финалида Непал билан баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда футболчи қизларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва якунда мусобақанинг бош совринига эга чиқишди. Терма жамоамиз сафида Людмила Карачик 2 марта ва Дилдора Нозимова 1 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
12.09.2019
15:00 Финал
Ўзбекистон - Непал 3:2




