

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Акрамов бугун эрта тонгда 73 ёшида оламдан кўз юмди.
Аввалроқ, тажрибали мутахассиснинг соғлиғида муаммолар юзага келгани, инсультни бошдан ўтказгани ва ётоққа михланиб қолгани ҳақида хабар бергандик.
Рустам Акрамовнинг вафоти туфайли марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ҳамда ҳамдардлик билдирамиз!



