Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди
05 янв 20:01
Янгиликлар
Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди
"Бунёдкор"нинг черногориялик собиқ ўйинчиси Момчило Рашо "Локомотив"га ўтди.
"Янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаган "Локомотив" черногориялик футболчи Момчило Рашо билан шартнома имзолади. Ушбу футболчи ўтган мавсумни "Бунёдкор" таркибида ўтказганини мухлислар жуда яхши билади.
Маълумот учун, Момчило Рашо 1997 йил 6 февраль куни Черногориянинг Котор шаҳрида туғилган. Бўйи 186 см бўлган ушбу футболчи марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади. Рашо ўтган йил Суперлигада 17та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Момчило Рашога бўлажак мавсумда омад тилаган ҳолда "темирйўлчилар" сафига хуш келибсан деб қоламиз", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар