Отабек Шукуров: "Мана шундай ўйинлар орқали футболчиларимиз олдинга қадам ташлайди"

Sherzod Nurmatov
9 июн 2026, 12:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан охирги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Нидерландия билан қарама-қаршиликдан сўнг терма жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионатига оз вақт қолди. Ўтказилган 2 та ўртоқлик учрашуви ҳақида нима дея оласиз?

- Мана, ўртоқлик ўйинларини ҳам ўтказиб олдик. Канада билан жуда ҳам оғир ўйин бўлган эди. Жисмоний сифатларимизни яхшилаётганимиз учун ҳамма оғир ҳолатда чиққан эди.

Бугун дунёда ўз ўрнига эга бўлган терма жамоа билан тўқнаш келдик. Бундай беллашувлар бизга керак ва ас қатади. Гуруҳимиздаги рақиблар ҳам шундай даражада. Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриб келяпмиз. Энди фақат бошлаб олиш қолди.

Айтиб ўтиш керакки, рақибларимиз жаҳон даражасидаги жамоалар ҳисобланади. Биз биринчи маротаба иштирок этяпмиз. Ҳар бир ўйин ўзбек футболи келажаги учун муҳим. Мана шундай баҳслар орқали футболчиларимиз ҳам олдинга қадам ташлайди ва пишиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›