

Баҳснинг биринчи бўлими ҳамюртларимизнинг 2:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди ва иккала голни ҳам Остон Ўрунов киритди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов термадаги 9 ҳамда 10-голларини урди.

Бунгача у Мальдив, Камерун, Тожикистон, Вьетнам, Эрон, Гонконг, Туркманистон ҳамда Қирғизистон термалари дарвозасини ишғол қилганди. Бу унинг термадаги илк дубли бўлди.
Миср термаси Ўзбекистон билан ўйингача бўлган 8 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди.



