Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари
17 сен 16:21
Янгиликлар


Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари
Шу пайтгача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган клублар миқёсидаги мусобақаларда 13 та ўзбек клуби иштирок этганди. "Андижон" жамоаси ушбу рўйхатда 14-ўзбек клуби бўлади.
Қуйида ОФК турнирларида иштирок этган жамоаларимиз ва уларнинг натижалари билан танишамиз:
"Пахтакор" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (аввалги ОЧЛда 19 мартта, Элитда 1 мартта) 20 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.
"Бунёдкор" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 10 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.
"Насаф" — Осиё Элит чемпионлар лигасида 7 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — нимчорак финал. Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида 3 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чемпионлик (ОФК кубогида).
"Локомотив" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 5 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чорак финал.
"Нефтчи" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 7 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — 3-ўрин. Осиё чемпионлар лигаси (ОФК Кубоги) 2 турнирида 2 марта қатнашган. Энг яхши натижаси — чорак финал.
ОКМК — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 2 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.
"Дўстлик" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.
Қўшимча: "Дўстлик" қатнашган йилда мусобақа Осиё Кубок эгалари Кубоги номланган. Тошкент вилояти жамоаси гуруҳ босқичига чиқиш учун илк раунддаёқ Тожикистоннинг "Варзоб" жамоаси билан тўқнаш келган ва рақибга техник ғалаба ёзилган. Ўйин ўтказилмаган. Гуруҳ босқичигача етиб бормаган.
"Машъал" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.
"Навбаҳор" — Осиё Элит чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 2 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чорак финал.
"Шўртан" — Осиё чемпионлар лигаси (ОФК Кубоги) 2 турнирида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — нимчорак финал.
"Сўғдиёна" — Осиё чемпионлар лигаси 2 (ОФК Кубоги) турнирида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.
Қўшимча: "Янгиер" ҳам Кубок эгалари Кубогининг 1995-1996 йилги мавсумида қатнашган. Илк саралаш босқичида "Туран"ни ютган, иккинчи саралаш раундида Ироқнинг "Ал Талаба" жамоасига мағлуб бўлган.
Қўшимча: Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Кубок эгалари Кубогининг 2000/2001 йилги мавсумида қатнашган. Биринчи саралаш раундидаёқ Туркманистоннинг "Небитчи" жамоасига енгилган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Paxta yoki nasaf yoki bunik tan oldin surqashlarxam oldin ochlda 3 orinni olib qoysin yoki 5 marta superliga