Осиё футболи. Меҳди Тареми фаолиятини Португалияда давом эттиради

Xayrulla Xoliqov
28 июл 2019, 18:49
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми Португалиянинг "Рио Аве" клуби билан шартнома имзолади.

27 ёшли ҳужумчи Қатарнинг "Ал Гарафа" клубида бир мавсум тўп тепгач, ўзини бошқа жамоада синаб кўришга қарор қилди. Бу Таремининг Европага илк саёҳати бўлади. Маълумки, ушбу ҳужумчи 2014-2018 йиллар мобайнида "Персеполис" сафида икки бор "Энг яхши тўпурар" номига сазовор бўлган.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com