

Маълумки, ушбу футболчи Греция клуби сафида Исроил жамоасига қарши майдонга тушгани учун терма жамоадан номуайян муддатга четлатилганди. Эрондаги сиёсий вазият туфайли форс спортчиларининг исроиллик спортчилар билан ҳар қандай турнирда баҳс олиб бориши ман қилинган. Энди бўлса федерация Шожайини афв қилди.
Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасининг Тунис ва Жазоирга қарши ўйнайдиган 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Улар орасида Масъуд Шожайи ҳам бор. Яқинда эронликлар Сьерра-Леоне билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 4:0 ҳисобида зафар қучишди.



