Ўрунов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин
26 окт 2022 19:08
Янгиликлар
Ўрунов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин
"Спартак" ва "Урал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириш эҳтимоли юқори.
Хабарларга кўра, "Навбаҳор" футболчига қизиқиш билдирмоқда. Ўрунов ушбу клуб сафида 2017-2019 йилларда ўйнаган.
Ўрунов “Навбаҳор” ОЧЛга йўл олса, клуб сафига қўшилмоқчи. Шу боис футболчи қарор қабул қилишдан олдин мавсум охиригача кутмоқчи.
“Навбаҳор” айни дамда Coca Cola Суперлигасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат якунланишига эса уч тур қолди.
Ўрунов "Урал" сафида бор-йўғи иккита ўйин ўтказганидан сўнг жамоани тарк этди. Матч ТВ хабарига кўра, шартноманинг бекор қилинишига бош мураббий Виктор Гончаренко билан келишмовчилик сабаб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар