UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  8 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3

Бугун "Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги навбатдаги учрашувни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди.

“Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказилган ўйинда "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан майдон марказида кечди. Танаффусга яқин Мансур Саидов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг қўқонликлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов захирадан майдонга тушиб, “дубль” муаллифига айланди. Дастлабки голда Аҳмедовга Мансур Саидов ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумчи иккинчи голини қарши ҳужумдан сўнг нишонлади.

Иккинчи бўлим ўрталарида футболчилар майдонда ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Оқибатда учрашувни бошқариб борган Аҳрор Рисқуллаев ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатди.

"Навбаҳор"дан Рўзимбой Аҳмедов ва Неманья Йованович томошабинлар сафидан жой олишди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли четлатилган футболчилар ўрнига Тимур Толипов ва Равшан Хурсанов майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати ўйин охирларида Жаҳонгир Меҳмонов ва Суҳроб Бердиев ҳам қизил карточка билан жазоланишди.

"Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини 22 февраль куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказилади.


"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0

Голлар: Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов 2та

"Навбаҳор" таркиби: Асилбек Аманов, Тоҳир Шамшитдинов, Ғиёс  Комилов, Аббос Отахонов,  Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Рўзимбой Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Толипов, Равшан Хурсанов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

"Қўқон-1912" таркиби: Музаффар Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Баҳодир Акрамов, Носир Отақўзиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр  Мерзляков, Суҳроб Бердиев, Жалил Кимсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Рустамов, Азиз Ашуров, Филип Райевац, Шоҳруҳ Холматов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика