UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  1 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  5 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  15 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 6:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Динамо" 6:1

Теглар :  Қўқон-1912Динамо
Бугун Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" ва "Динамо" клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Кечаги ўйинда майдонга тушган футболчиларга мураббийлар фақат енгил машғулот ўтказишга рухсат беришди. Улар билан  мураббий Азиз Тўхтабоев машғулот ўтказди. Бугун  “Динамо”га қарши умуман бошқа таркиб майдонга тушди.

Ўйин бошланишида ёқимсиз ҳолат бўлди. Иброҳим Раҳимов жароҳат олиб майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

Учрашувда ҳҳисобни очиш футболчиларимизга насиб этди. Собир Ҳамидов юзага келган имкониятдан унумли фойдаланди. Захирадан майдонга тушган Ислом Каримовнинг чап қанотдан оширган тўпини Ҳамидов боши билан дарвозага жойлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Андрей Сидоров рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. Ўнг қанотдан Ориф Мамажонов аниқ тўп ошириб Сидоровни, қулай вазиятга чиқарди. Ҳужумчимиз қийинчиликсиз дарвозани аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи таймда рақибларимиз таркиби тўлиқ алмашди. Захирадагилар майдонга тушишди.

57-дакқиқада Аваз Маматхўжаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 63-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ориф Мамажоновнинг пенальтидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Андрей Сидоров боши билан дарвозага жойлади.

65-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шерзод Алижонов гол муаллифига айланди.

83-дақиқада ҳимоячини чиройли тарзда чалғита олган Андрей Сидоров ўйиндаги ҳисобни 5:0 га етказди. Сидоров мазкур учрашувда хет-трикка эришди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, Акмал Холмуродов автогол соҳибига айланиб, самарқандликларга ёрдам бериб юборди.

Ўйин якунланиши арафасида Ислом Каримов Олий лига дебютанти дарвозасига олтинчи тўпни киритди.

Шу тариқа иккинчи назорат учрашуви ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди. Жамоамизда иккита кучли таркиб шаклланаётгани ўйиндаги ҳисобдан кўриниб турибди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Динамо” 6:1 (2:0)

Голлар:
Собир Ҳамидов -23, Андрей Сидоров-26, 63, 83, Шерзод Алижонов-65, Ислом Каримов-90. – Акмал Холмуродов-85 (автогол).

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев (30. Ислом Абдуллаев-46), 7. Шоҳруҳ Холматов, 8. Акмал Холмуродов, 17. Андрей Сидоров, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов (31. Суҳроб Раҳмонов-46), 22. Ориф Мамажонов, 23. Мурод  Холмуҳаммедов , 24. Иброҳим Раҳимов (33. Ислом Каримов-10), 25. Иқбол Маликжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 70. Собир Ҳамидов (75. Шерзод Алижонов-46).

“Динамо”: М. Наумов, 10. Т. Кагиров, 19. И. Комилов, 2. М. Локаев, 6. А. Бозоров, 5. М. Тўйчибоев, 21. И. Холмиразаев, 11. Д. Абибуллаев, 22. Н. Сафаров, 9. А. Сафаров, 15. Р. Аъзамов.

Захира: Э. Исбоев, 7. Е. Кочнев, 20. Ш. Жумабоев, 18. А. Жадигеров, 23. К. Шарофиддинов, 8. К. Арслонов, 3. Б. Исроилов, 4. Х. Аламхонов, 13. А. Абдуллаев, 24. У. Рамазонов, 17. С. Расулов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика