Ўртоқлик учрашуви. Эрон ўз уйида Ироққа ютқазди ВИДЕО
20 мар 2017 14:11
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. Эрон ўз уйида Ироққа ютқазди ВИДЕО
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Эрон терма жамоаси Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Мазкур учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтди. Эрон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Учрашувда битта гол урилди. Ироқликлар 76-дақиқада пенальтидан тўп киритиб ўртоқлик учрашувида Эронни мағлуб этишди.
Эрон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни сафарда Қатарга қарши ўйин билан бошлайди.
TAS-IX эмас
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар