

Сермаҳсул кечган баҳсда швейцарияликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
28-дақиқада Брил Эмболо пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Дан Ндойе жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлимга қўшилган дақиқаларда Гранит Жака яна бир 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва танаффусга жамоалар йирик 3:0 ҳисобида йўл олишди.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Иордания вакили Одеҳ Фахури жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. 79-дақиқада Кристиан Фасснахт рақиб дарвозасини тўртинчи бор ишғол қилиб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўйиннинг сўнгги қисмида юзага келган ноқулай об-ҳаво ва кучли ёғингарчилик туфайли бош ҳакам баҳсни 87-дақиқада тўхтатишга ҳамда муддатидан олдин якунлашга қарор қилди.



