Ўртоқлик ўйини. Жанубий Корея "Сент Жеймс Парк"да Саудия Арабистонидан устун келди

Mirjalol Normatov
13 сен 2023
Бугун Англиядаги "Сент Жеймс Парк" стадионида Саудия Арабистони ҳамда Жанубий Корея термалари ўртоқлик ўйини ўтказди.

Унда корейсларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси кузатилди.

Саудия Арабистони - Жанубий Корея 0:1

Гол: Чо Гуе-Сунг (32).

Саудия Арабистони - Муҳаммад ал-Овайс, Ёсир ал-Шахрони (Султон ал-Ганнам, 78), Али ал-Булайҳи, Ҳассан Тамбакти (Абдулелаҳ ал-Амри, 76), Сауд Абдулҳамид (Аҳмад Бамасуд, 65), Салим ал-Давсари, Муҳаммад Канно, Носир ал-Давсари (Абдулазиз ал-Биши, 78), Абдуллоҳ ал-Ҳайбари (Абдуллоҳ Ҳаззази, 65), Абдулраҳмон Ғариб (Фарис ал-Брикан, 46), Абдуллоҳ ал-Ҳамдан.

Жанубий Корея - Ким Сеунг-Гю, Ли Ки-Же, Жунг Сеунг-Хюн, Ким Мин-Жае, Сеол Юнг-Ву, Ли Жае-Сунг (Канг Санг-Ву, 77), Парк Юнг-Ву, Хванг Ин-Беом, Сон Хен-Мин, Хванг Хи-Чан (Хванг Уи-Жо, 68), Чо Гуе-Сунг (Мун Сеон-Мин, 69).

Қайд этиш керак, Саудия Арабистони термаси янги бош мураббий Роберто Манчини қўл остидаги иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia