"Ордабаси" Еврокубоклардан чиқиб кетди, Абдихолиқов ва Умаров майдонга тушди

Aziz Tukhtamuradov
4 авг 2023
Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоаси Европа Конференциялар лигасининг саралаш босқичида Польшанинг "Легия" жамоасига қарши ўйнади.

Варшавада кечган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Умумий ҳисоб 5:4 кўринишига келди. 

Шу тариқа, "Легия" кейинги босқичга йўл олди. 

"Ордабаси"даги ҳамюртларимиздан Шаҳбоз Умаров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 46-дақиқада ўрнини Жоржиньога бўшатиб берди. Бобир Абдихолиқов эса 72-дақиқада Садовскининг ўрнига майдонга туширилди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia