

23 ёшли футболчи айни пайтда ижара асосида "Монако"да ўйнайди. Монегасклар испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятига эга, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Келажак ҳақида сўралганда, Фатининг отаси футболчининг ҳозирги жамоасида қолиш истагини тасдиқлади.
"Биз ҳали билмаймиз. Ансунинг "Монако"да қолишини истаймиз, чунки у бу ерда ўйнашни ёқтиради, лекин у ҳали ҳам "Барселона" билан 2028 йилгача мўлжалланган битимга эга. Кўрамиз", – деди Бори Фати.
Ансу "қизил-оқлар" сафида 27 ўйинда 10 та гол урди.



