UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  9 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Оқ йўл. Ёзда "Барселона"ни тарк этадиган 5 футболчи Янгиликлар

Оқ йўл. Ёзда "Барселона"ни тарк этадиган 5 футболчи

"Барселона" ЛаЛигадаги сўнгги учрашувда "Леганес" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб, Испания чемпионатида мағлубиятга учрамаслик бўйича "Реал Сосьедад" рекордини такрорлади.

Навбатдаги 3 очко кўк-анорранглиларни чемпионат тахтига янада яқинлаштирди. Клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛига масаласи ҳал бўлганидан сўнг, жамоага келадиган футболчилар учун бўш жой тайёрлаш ҳақида ўйлаши керак бўлади.

Каталония клубининг ёзда асосий трансфер мақсадлари Антуан Гризманн ва Эктор Бельерин. "Барселона"нинг баъзи футболчилари билдирилган ишончни оқлай олишмади. Масалан, Арда Туран ва Андре Гомеш.

Мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли катта бўлган 5 футболчини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Андре Гомеш

Марказий ярим ҳимоячи Андре Гомеш 2016 йилнинг ёзида "Валенсия"дан Каталония клубига ўтди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, у клуб раҳбариятига ёзда жамоани тарк этиши ҳақида айтган. "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган Гомеш ўз ўйини билан мураббийларда яхши таассурот қолдира олмади.

2 йил давомида футболчи ярим ҳимоянинг турли қисмларида, хатто ҳимояда ҳам ўйнашга улгурди. Гомеш энг кўп ўйнаган позиция box-to-box ярим ҳимоячиси - икки жарима майдончаси орасида ўйнайдиган, ҳимоявий ва ҳужум ҳаракатларида иштирок этувчи футболчи. Унинг тўп учун курашлари, ижодкорлиги "Барселона" мухлисларига ёқди.

"Барселона" Андре Гомешни сотиш ҳақида жиддий ўйлаб қолган, чунки ёзда жамоага янги ярим ҳимоячи келиши аниқ.


Алейкс Видаль

Алейкс Видаль жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та ўйинида майдонга тушди, бироқ баъзи баҳсларда хатто қайдномага ҳам киритилмади. Тахминларга кўра, у ёзда янги клуби билан шартнома имзолайди.

Асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган Видаль ўзининг тезкор ҳаракатлари билан ҳужумга ўтиш ва вақтида ҳимояда пайдо бўлиш билан ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 2017 йилнинг декабрида "Реал"га қарши баҳсда кўрсатган ўйини ва урган голи футболчининг "Барселона"даги фаолияти чўққиси бўлди.

Эрнесто Вальверде мавсум охиригача Алейкс Видалда ўсиш кўрмаса, уни сотишга мажбур бўлади, чунки жамоада ўнг қанот ҳимоячилари етарлича, бундан ташқари, "Барселона"нинг ёздаги трансфер мақсади Бельерин ҳам шу жойда ўйнайди.


Арда Туран

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида бирорта ўйинда майдонга тушмаган туркиялик ярим ҳимоячи, қишда Истанбулнинг "Башакшехир" клубига ижарага берилди. 2015 йилнинг ёзида "Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Туран бу вақт ичида кўк-анорранглиларнинг бор-йўғи 36та ўйинида майдонга тушиб, 5та гол урди. Тахминларга кўра, Каталония клуби ёзда туркияликни сотиб юборади ва унинг ўрнига ҳужумчи харид қилади.

Арда "Барселона"га ўтганида ФИФА чеклови туфайли ярим йил майдонга тушмади, кейин жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Сўнгги бир неча йил давомида ОАВлар уни инглиз клублари билан боғлашди, аммо Тураннинг ёшини ҳисобга олсак (31), бу амалга ошиши ҳақиқатга яқин эмас.


Самуэль Юмтити

Франциялик ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида. Испан нашрларининг берган маълумотларига кўра, Каталония клуби май ойида Юмтити масаласини ҳал қилмоқчи.

"Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо ёзда францияликнинг шартномасидаги 60 млн. еврони тўлаб, жамоа ҳимоясини кучайтирмоқчи. Юмтити "Барселона"нинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди, аммо Премьер-лига клуби иложи борича тезроқ ҳимоячи билан шартнома тузиш истагида.


Рафинья

Ижара асосида "Интер"да ўйнаётган Рафинья ёзда тўлиқ Италия клуби футболчисига айланиши мумкин. Футболчи кўк-қоралар сафида 9та ўйин ўтказди ва энди Милан клуби уни 35 млн. еврога сотиб олиш имкониятига эга.

"Барселона" айни дамда ярим ҳимоячига муҳтож эмас. Январда "Арсенал" Бразилия терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирган эди. Рафинья дриблинг ва узоқдан рақиб жамоа дарвозасига зарба беришда кучли, аммо тўпни ўзида ушлаб туриш сифати бўйича у "Барселона"даги ҳамкасбларидан кучсизроқ.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика