"Оқ-тепа" жамоаси ёпилди. Эндиликда клуб Про лигада иштирок этмайди
09 июл 2021 20:22
Янгиликлар
"Оқ-тепа" жамоаси ёпилди. Эндиликда клуб Про лигада иштирок этмайди
"Оқ-тепа" клуби расман ёпилди. Бу ҳақда жамоа мураббийи Aлишер Шоғуломов сайтимиз мухбирига маълум қилди.
Таъкидланишича, клуб молиявий муаммолар сабаб ёпилган. "ЎзПФЛ клуб қарздорликни тўлаш учун йил охирига қадар муддат бермади. Биз ЎФAга хат чиқардик", — дея қўшимча қилади Aлишер Шоғуломов.
Маълум қилинишича, Профессионал футбол лигаси жамоанинг 10 нафар футболчиси ҳамда бош мураббийини рўйхатдан ўтказмаган.
Маълумот учун, "Оқ-тепа" клуби 13-турдан кейин 11 та ўйин ўтказиб, унда 1 ғалаба, 4 дуранг ҳамда 6 мағлубият қайд этган. Жамоа ҳисобида 7 очко мавжуд бўлиб, клуб 8-ўринни эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Истиқлол" молиявий муаммолар туфайли мусобақани давом эттира олмаслииг ҳақида хабар берилган эди.
Эндиликда Про лигада 8 та жамоа иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар