"Олмалиқ": Ёшлар жамоамизда ҳам тайёргарлик қизғин
29 янв 2017 10:52
Янгиликлар
"Олмалиқ": Ёшлар жамоамизда ҳам тайёргарлик қизғин
"Олмалиқ"нинг асосий таркиби сингари ёшлар жамоаси ҳам мавсумга пухта тайёргарлик кўришмоқда.
Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этилмоқда.
Аъзам Шерғозиев мураббийлиги остида ҳозирда 20дан ошиқ футболчи шуғулланмоқда. Кўрикдан ўта олмаган футболчиларга эса жавоб берилмоқда.
Жамоа шу кунгача учта ўйинда уч хил натижа қайд этди. "Бунёдкор" ёшлари билан баҳсда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. "Локомотив" ёшлари билан ўйинда 2:1 натижа билан зафар қозонилди. Олмалиқ шаҳрида ўтган "Металлург" ёшларига қарши баҳсда жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
"Олмалиқ" ёшлари навбатдаги ўртоқлик ўйинини 3 февраль куни Ғаллаоролнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар