UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  3 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Олий лига. Иккинчи даврада ғалаба қозонмаган учта жамоа қолди Янгиликлар

Олий лига. Иккинчи даврада ғалаба қозонмаган учта жамоа қолди

Олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилгач, тўртта тур ўтиб бўлди.

Бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг элитада учта жамоа ҳозирча ғалаба нашидасини сургани йўқ. Булар - "Пахтакор", "Олмалиқ" ва "Машъал". 


ПАХТАКОР


Амалдаги чемпион "Пахтакор" тўртта ўйиндан учтасини сафарда ўтказди, бир марта ўз майдонида тўп тепди. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, икки марта ютқазиб қўйди. 

Олий лигадаги ўрни: 7-ўрин (Жами 29 очко, иккинчи даврада 2 очко).

Иккинчи даврадаги ўинлари: 

"Андижон" - "Пахтакор" 1:0

"Қўқонғ1912" - "Пахтакор" 1:1

"Пахтакор" - "Бухоро" 1:1

"Насаф" - "Пахтакор" 2:1

"Пахтакор" охирги тўртта ўйинда 3та гол уриб, ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.


ОЛМАЛИҚ


"Олмалиқ" биринчи даврани кетма-кет учта мағлубият билан бошлаганди. Иккинчи даврани эса қаторасига тўртта мағлубият билан қарши олди. Тўғриси, Шквирин шогирдларидан бундай натижани ҳеч ким кутмаган бўлса керак. 

Олий лигадаги: 9-ўрин (Жами 21 очко, иккинчи даврада 0 очко).

Иккинчи даврадаги ўйинлари

"Олмалиқ" - "Бухоро" 0:1

"Насаф" - "Олмалиқ" 2:1

"Олмалиқ" - "Қизимлқум" 2:3

"Металлург" - "Олмалиқ" 4:2

"Олмалиқ" ўтган тўрт учрашувда 5та гол уриб, ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборди. Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" 16-турда битта, 17-турда иккита, 18-турда учта, 19-турда эса тўртта гол ўтказиб юборди.


МАШЪАЛ


"Машъал" иккинчи даврада бўлиб ўтган тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлди ва бир бор дуранг ўйнади. Жамоа биринчи давранинг охирги уч учрашувини ғалаба билан якунлаганди. Демак, ёзги танаффусда муборакликлар тонусдан чиқиб кетишган кўринади. 

Олий лигадаги ўрни: 12-ўрин (Жами 20 очко, иккинчи даврада 1 очко). 

Иккинчи даврадаги ўйинлари: 

"Машъал" - "Қизилқум" 0:1

"Металлург" - "Машъал" 6:0

"Машъал" - "Бунёдкор" 1:1

"Навбаҳор" - "Машъал" 3:2

"Машъал" охирги тўртта учрашувда 3та гол уриб, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика