Олий лига. "Андижон"нинг сафардаги илк ғалабаси
20 авг 2016 15:11
Янгиликлар
Олий лига. "Андижон"нинг сафардаги илк ғалабаси
Кеча бўлиб ўтган Водий дербисида "Андижон" сафарда "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумки, "Нефтчи" ўз майдонида кучли футбол намойиш этадиган жамоалар сирасига киради.
Фарғоналиклар бунгача ўз уйларида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, "Локомотив" билан дуранг ўйнашганди. Аммо кутилмаганда "Андижон"га ютқазиб қўйишди. Натижада "Андижон" бу йилги олий лигада илк бор сафарда ғалаба қозонди. Бунгача 9та учрашувни сафарда ўтказган "Андижон" шуларнинг ҳаммасида ютқазган, жамоа ҳатто дуранг қайд этмаганди.
"Андижон"нинг сафар беллашувларидаги тўплар нисбати 8-24 кўриниш олди. Яна шуни айтиш мумкинки, кечаги ютқазиш "Нефтчи"нинг ўз майдонидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Жамоа дастлабки мағлубиятни биринчи даврада "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олганди.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар