Олий лига. 9-тур. Учта пенальти белгиланган ўйинда "Нефтчи" "Обод"ни мағлуб этди
14 май 2016 18:40
Янгиликлар
Олий лига. 9-тур. Учта пенальти белгиланган ўйинда "Нефтчи" "Обод"ни мағлуб этди
Фарғонадаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 58-дақиқада меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Шерзод Ҳакимовнинг йўллаган зарбасидан сўнг Даврон Жўрақулов тўпни қайтарди ва ҳисоб очилмай қолди.
64-дақиқада Аббос Махсталиев пенальти ишлади. Бу сафар Шукурали Пўлатов 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:0.
Орадан кўп ўтмай мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Павел Соломин томонидан йўллаган зарбани Ўткир Юсупов қайтарди. Шундай қилиб "Нефтчи" ўз уйида ғалабага эришди.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент) 1:0
14 май 2016. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Гол: Шукурали Пўлатов 64 пенальти, - 1:0 (Аббос Махсталиев).
Амалга оширилмаган пенальтилар: Шерзод Ҳакимов 58 (дарвозабон), Павел Соломин 67 (дарвозабон)
"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов, 8.Умиджон Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов (6.Бахтиёр Ёқубов, 82), 11.Аббос Махсталиев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Алишер Саматов, 26.Отабек Исроилов (10.Мурод Бобожонов, 61), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 44.Ислом Тошпўлатов.
"Обод": 91.Даврон Жўрақулов, 2.Аброр Ҳусинов, 4.Хуршид Ғиёсов, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов (24.Владислав Нуриев, 77), 8.Дониёр Ҳасанов, 9.Павел Соломин, 10.Алишер Азизов (13.Умид Матмусаев, 70), 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбар Ходжаев, 23.Жавлон Искандеров.
Захира: 12.Дилшод Ҳамроев, 3.Илҳом Комилов, 19.Аббос Икромов, 20.Алишер Мирзаев, 27.Ҳумоюн Абдуалимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар