Олий лига-2016. "Локомотив" - ўз уйида ютқазмаган ягона жамоа

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2016
Якунига етган мавсум статистикаси билан таништиришда давом этамиз.

Чемпион "Локомотив" клуби 2016 йилги мавсумда ўз майдонидаги баҳсларда умуман ютқазмаган ягона жамоага айланди. "Темирйўлчилар" ўз майдонларидаги 15та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлишди ва 2та дуранг қайд этишди.

Уйдаги энг кўп голни ҳам айнан "Локомотив" урган - 44та. Ўз майдонида энг кам гол ўтказган жамоа "Бунёдкор" бўлди. "Қалдирғочлар" 15та ўйинда атига 5 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Ўз мухлислари қаршисида энг кам ғалабани "Обод" ва "Андижон" қўлга киритган - 5тадан. "Бургутлар" энг кам очкони олишди - 18. Энг кўп мағлубиятни "Андижон" ва "Олмалиқ" қабул қилиб олган - 7тадан.

Олий лигани тарк этган жамоа бундан ташқари ўз уйидаги 15та учрашувда рақиблари дарвозасига атига 12та гол уришга эришди холос. Ўз майдонида энг кўп голни "Навбаҳор" ўтказиб юборган - 27та.


Олий лига-2016. (Уй ўйинлари жадвали)


№         
ЖамоаЎЮДМТ-НО
1  
ЛОКОМОТИВ         
15        
13        
2         
0        
44-8         
41       
2НАСАФ15131134-840
3БУНЁДКОР15122128-538
4МЕТАЛЛУРГ15122138-1538
5ПАХТАКОР15113133-1236
6БУХОРО15103226-1033
7ШЎРТАН1591522-1928
8ҚИЗИЛҚУМ1576225-1627
9МАШЪАЛ1583425-1527
10НЕФТЧИ1573518-1524
11СЎҒДИЁНА1565411-1223
12ОЛМАЛИҚ1571722-2022
13НАВБАҲОР1563627-2721
14ҚЎҚОН-19121563618-2121
15ОБОД1554617-2319
16АНДИЖОН1553712-1818


Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia