

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишламоқда. Бунгача Олим Арифов ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида комиссарлик қилганди.
Эндиликда у ФИФАдан “С” гуруҳидан ўрин олган Дания – Австралия ўйинига тайинлов олди.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.
Дания – Австралия учрашуви 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.



