Олим Арифов ЖЧ-2018 чорак финалидан ўрин олган Англия иштирокидаги ўйинда комиссар сифатида ишлайди

Tolibjon Qosimov
5 июл 2018, 12:06
Ҳамюртимиз Олим Арифов ЖЧ-2018 ўйинида навбатдаги бор ишлайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4та ўйинда, шунингдек, 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия - Мексика жамоалари ўртасидаги учрашувда комиссар сифатида ишлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Эндиликда Олим Арифовга 1/4 финалдан ўрин олган Швеция - Англия ўйини ҳам ишониб топширилди.

ЖЧ-2018 1/4 финалдан ўрин олган Швеция - Англия ўртасидаги учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com