

Музокаралар дастлабки босқичда, аммо томонлар тезда келишувга эришишлари мумкин. Премьер-лигадан тушиб кетган клуб ўйинчиларини сотишга тайёргарлик кўрмоқда ва 25 ёшли бразилияликни 45-50 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.

Гомеснинг "бўрилар" билан битими 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг қийматини 35 млн еврога баҳоламоқда. Гомес "Вулверхэмптон" сафида 127 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.



