UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  4 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  7 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  19

"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст Янгиликлар

"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст

"Металлург" жамоасининг эронлик собиқ ҳимоячиси Ризо Яздандўст юртимиздаги фаолияти ҳамда таассуротлари ҳақида сайтимизга интервью берди.

- Ризо, биринчи маротаба легионер сифатида ўзбек клубида фаолият юритдингиз. Шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Ҳа, биринчи марта Эрондан ташқарида фаолият олиб бордим. Юртингизда футболчилар учун жуда яхши шароитлар яратилган. Ўзим ҳаракат қилган Бекобод клубида хам қулайликлар етарли, бу ерда профессионаллар иш олиб боришади ва энг асосийси, аҳил жамоа мавжуд. Мухлисларнинг ҳам футболга меҳри ажойиб экан.



- "Металлург" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Бунга асосий сабаб – онамнинг бетоблиги. Онам яқинда жарроҳлик операциясини ўтказди. Мен унинг ёнида бўлишим керак эди. Шу сабабли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдим.

- Сизнингча, Ўзбекистон ва Эрон чемпионатлари ўртасида қандай фарқ мавжуд?

- Икки мамлакат футболидаги фарқ сезиларли эмас. Эронда жисмоний ҳолат ва индивидуалликка алоҳида эътибор берилади. Мураббий ва футболчиларга бўлган босим хам юқори. Ўзбекистон жамоалари асосан интизомли, жамоавий футбол ўйнашга интиладилар. Фикримча, яқин йиллар ичида футболингиз янада ўсишга эришади. Сабаби юртингизда академиялар ва болалар футболига бўлган эътибор мени яхши маънода ҳайрон қолдирди.



- Келгусидаги режаларингиз ҳақида айта оласизми? Агар ўзбек клубларидан таклиф бўлса, қабул қилармидингиз?

- Ҳозир менга Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд. Тез орада якуний қарорни қабул қиламан. Ўзбекистонга қайтишни истар эдим, лекин афсуски, ҳозир онам ва оиламга яқинроқ жойда бўлишим керак.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика