

Европа майдонларида доимий иштирокчи ҳисобланган "Лех" жамоасига қарши баҳс олмалиқликлар учун катта тажриба бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида «"Лех" футболчилари фаоллик кўрсатишди. Жумладан, 8-дақиқадаёқ Прайснар ҳисобни очган бўлса, бўлим якунида Исмаэль ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов таркибни деярли тўлиқ янгилади. Ўйин якунланиши арафасида Акбар Ўктамов (85-дақиқа) битта жавоб тўпини киритиб, фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Назорат учрашуви
ОКМК (Ўзбекистон) — "Лех" (Польша) 1:2
Голлар: Акбар Ўктамов (85) — Прайснар (8), Исмаэль (42).
ОКМК (1-бўлим): Жавоҳир Илёсов, Элдор Бегимов, Шаҳзод Тоиров, Аброр Каримов, Саидафзалхон Аҳроров, Риан Исломов, Гиорги Папава, Ариҳиро Сентоку, Асад Собиржонов, Наоаки Сенага, Давид Схиртладзе (кўрикда).
ОКМК (2-бўлим): Ҳамидулло Абдунабиев, Саидакбар Шарипов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Асрор Отахонов, Аҳмадулло Муқимжонов, Шерзод Комилов, Миржамол Қосимов, Ҳазрат Турсунқулов, Акбар Ўктамов, Комил Тожиддинов, Али Абдураҳмонов.


