

Эндиликда тажрибали футболчи 2026 йилнинг сўнггига қадар «кончилар» шарафини ҳимоя қилади.
Авазбек Ўлмасалиев 2024 йилги Суперлига мавсумида ОКМК ФК сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, жами 1074 дақиқа давомида самарали ҳаракат қилган ва 2 та гол урган. Шунингдек, ҳимоячи Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйин ўтказиб, жами 267 дақиқа давомида майдонда ҳаракатланган ва 2 бор голли узатмани амалга оширган.




