UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47Про лига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  1 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  14 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  4 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  3 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  13 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  5 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  4 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  37 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  10 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0

ОКМК Бензема бошчилигидаги "Ал Иттиҳод"га қарши (превью) Янгиликлар

ОКМК Бензема бошчилигидаги "Ал Иттиҳод"га қарши (превью)

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Ал Иттиҳод" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланадиган ўйин ҳақидаги маълумотлар билан танишинг: 


Клубларнинг ОЧЛдаги аввалги иштироки

2004 ва 2005 йилларда Осиё чемпионлар лигаси ғолиб бўлган, 2009 йил финалга қадар етиб борган "Ал Иттиҳод" клуби 4 йиллик танаффусдан сўнг яна мусобақага қайтди. "Иттиҳод" 2017, 2018, 2020, 2021 ва 2022 йилги мавсумларда молиявий можаролар туфайли ОФК лицензиялашидан ўта олмагани учун Осиёнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок эта олмаганди.

ОКМК эса 2019 йил гуруҳ босқичига чиқиш ўйинида ютқазганди, 2021 йилги мавсумда эса ушбу босқичдан муваффақиятли ўтиб гуруҳда ўйнаганди.



Таркибдаги йўқотишлар


Жорий мавсум ярмида ОКМКга келган Сардор Мирзаевнинг жароҳати жиддийлиги сабабли операция қилиниши лозимлиги маълум бўлди ва Мирзаев бу йил майдонга туша олмайди. Шунингдек, Виталий Денисов белидаги кичик жароҳати туфайли жамоа билан биргаликда Саудия Арабистонига учмади.

"Иттиҳод" сафида Игорь Коронадо ва Жота жароҳат сабаб "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда майдонни тарк этишганди. Улар тикланишда давом этишмоқда. Дарвозабон Марсело Грохе ўзида кичик ноқулайлик сезди ва тиббий кўрикдан ўтди.





Форма ранглари


Бугунги баҳсда "Ал Иттиҳод" сариқ-қора-сариқ, ОКМК эса оқ-кулранг-оқ рангли либосда ҳаракат қилишади.




Мураббийлар фикри


Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): "Ал Иттиҳод"га қарши инсон инсон билан қандай курашса, шу тарзда курашамиз. Бизга осон бўлмайди. Тушуниб турибмиз. Европани топ жамоаларида ўз ўрнига эга бўлган футболчилар ҳозир "Ал Иттиҳод"да ўйнамоқда. Бироқ, мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу футбол. Бу ерда энг кераклиси, биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Буни албатта вақт кўрсатади.

Нуну Эшпириту Санту ("Ал Иттиҳод" бош мураббийи): ОЧЛ нуфузли мусобақа. Биз ушбу турнирга қайтганимиздан мумнунмиз. "Ал Иттиҳод" бу турнир тарихида яхши натижалар қайд этган. Ушбу мусобақанинг аввалиданоқ ғалабани мақсад қилганмиз. Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш. Биз ОКМКнинг майдондаги имкониятларини ҳурмат қиламиз. Режамиз эса тушунарли: ғалаба учун ўйнаш. Қийин ўйинга тайёрланмоқдамиз. 




Ҳакамлар

Учрашувни япониялик Хироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам яқиндагина "Ал Вакра" - "Навбаҳор" учрашувида ишлаганди. Ўшанда Ўзбекистон клуби сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ОЧЛ 2023/24, гуруҳ босқичи, 1-тур.
“Ал Иттиҳод” (Саудия Арабистони) — ОКМК (Ўзбекистон)
18 сентябрь 2023 йил. Жидда, "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам:
Хироюки Кимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Нишихаши Исао, Такаги Такуми (Япония)
Захира ҳаками: Хироки Касахара (Япония)
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Алфадҳли (Кувайт)
Комиссар: Али Жебрил (Фаластин)





Жамоаларнинг чемпионатдаги сўнгги ўйини


"Ал Иттиҳод" ОКМК билан ўйиндан аввал Саудия Арабистони чемпионатининг 6-турида "Ал Аҳдуд" клуби меҳмони бўлди ва Карим Бенземанинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди - 1:0. 6та ўйинда 5та ғалабага эришган ва 1та мағлубиятга учраган "Иттиҳод" 15 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

"Ал Ахдуд" — "Ал Иттиҳод" 0:1
14 сентябрь 2023 йил.
Гол:
Карим Бензема 72, - 0:1.
"Ал Иттиҳод": Марсело Грохе, Мадаллаҳ Алолаян, Ахмед Бамсауд, Ҳасан Кадеш, Луис Фелипе (Харун Камара, 67), Ромариньо (Умар Иброҳим, 90), Солиҳ ал Жаман (Султон Фарҳан, 77), Н'Голо Канте, Фабиньо, Ахмед Шарахили, Карим Бензема.


ОКМК эса Суперлигадаги охирги ўйинни 30 август куни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Олмалиқ клуби 18та турдан 29 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 5-ўринида бормоқда.

"Навбаҳор" – ОКМК 0:0
30 август 2023 йил.
ОКМК:
1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов (10.Хуршид Ғиёсов, 76), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 88), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 76), 88.Сияваш Хақназарий (4.Миржамол Қосимов, 90+2).





"Ал Иттиҳод"нинг ўзбек клубларига қарши натижалари

"Ал Иттиҳод"нинг ОЧЛда ўзбек клубларига қарши ўйинлардаги умумий натижаси: 16та ўйин, 8та ғалаба, 6та дуранг, 2та мағлубият.

2004 йил
"Нефтчи" - "Ал Иттиҳод" 1:3
"Ал Иттиҳод" - "Нефтчи" 3:0

2008 йил
"Ал Иттиҳод" - "Бунёдкор" 1:0
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 2:0

2009 йил
"Пахтакор" - "Ал Иттиҳод" 1:1
"Ал Иттиҳод" - "Пахтакор" 4:0

2010 йил
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 3:0
"Ал Иттиҳод" - "Бунёдкор" 1:1

2011 йил
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 0:1
"Ал Иттиҳод" - "Бунёдкор" 1:1

2012 йил
"Ал Иттиҳод" - "Пахтакор" 4:0
"Пахтакор" - "Ал Иттиҳод" 1:2

2016 йил
"Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" 1:1

2019 йил
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" 3:2
"Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1




Жамоаларнинг ОЧЛ учун қайдномаси

ОКМК
Дарвозабонлар

1.Ботирали Эргашев
12.Дилшодбек Ёқубов
25.Валижон Раҳимов

Ҳимоячилар
2.Акрамжон Комилов
3.Сардор Раҳмонов
5.Анзур Исмоилов
7.Дилшод Аҳмадалиев
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Искандар Бўсинов
29.Виталий Денисов
34.Улуғбек Суннатов
40.Жаҳонгир Фозилов

Ярим ҳимоячилар
4.Миржамол Қосимов
8.Бахтиёржон Қосимов
10.Хуршид Ғиёсов
11.Сардор Мирзаев
15.Ойбек Рустамов
17.Санжар Турсунов
19.Муҳаммаданас Ҳасанов
22.Шоҳруҳ Гадоев
24.Мурат Эрматов
33.Асадбек Аҳмаджонов
38.Сирожиддин Башриддинов
39.Аслбек Умирзоқов
88.Сияваш Хақназарий

Ҳужумчилар

9.Рубен Санчес
14.Миржаҳон Мираҳмадов
27.Мартин Боакье




"Ал Иттиҳод"
Дарвозабонлар

1.Абдуллоҳ Ал Майюф
21.Абдуллоҳ Ал Жадаани
34.Марсело Грохе (Бразилия)
88.Осама Ал Мармаш

Ҳимоячилар
4.Омар Ҳавсави
5.Луиз Фелипе (Италия)
12.Закария Ҳавсави
13.Муҳаннад Ал Шанқити
15.Ҳассан Кадеш
20.Аҳмед Шараҳили
25.Суваилем Ал Менҳоли
26.Аҳмед Хегази (Миср)
28.Аҳмед Бамсауд
33.Мадаллаҳ Ал Олаян

Ярим ҳимоячилар
6.Султан Ал Фарҳан
7.Н'Голо Канте (Франция)
8.Фабиньо (Бразилия)
10.Игорь Коронадо (Бразилия)
11.Жота (Португалия)
14.Авад Ал Нашри
16.Файсал Ал Гамди
17.Марван Ал Саҳафи
24.Абдулраҳмон Ал Обуд
29.Фараҳ Ал Шамрони
52.Талал Абубакр Хожи
77.Солиҳ Ал Амри

Ҳужумчилар
9.Карим Бензема (Франция)
70.Хорун Камара
90.Ромариньо (Бразилия)
99.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш)




Аль-Иттихад

Харун Камара - 11', Romarinho - 15', Romarinho - 42'

Лига чемпионов АФК. Группа C . 1-тур

18/09/2023, 21:00

0
:
3
Тугади

АГМК

45'
90'
11'  Харун Камара
11'  Абдерразак Хамдалла
15'  Romarinho
42'  Romarinho
45'  Абдерразак Хамдалла (Saleh Al Jamaan)
63'  Омар Ибрагим Отман (Sultan Al Farhan)
63'  Romarinho (Луис Фелипе)
79'  Н'Голо Канте (Farha Al-Shamrani)
79'  Харун Камара (Marwan Al Sahafi)
89'  Sultan Al Farhan
46'  Dilshod Akhmadaliev (Siavash Haghnazari)
72'  Mirjamol Kasimov (Oybek Rustamov)
72'  Мартин Боакье (Mirzhakhon Mirakhmadov)
80'  Санжар Турсунов (Bakhtiyorjon Kasymov)
84'  Shohruh Gadoev (Akramjon Komilov)
88'  Bakhtiyorjon Kasymov

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика