ОКМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди
01 янв 2024 20:06
Янгиликлар
ОКМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди
ОКМКни шартномаси якунига етган саккиз нафар футболчи тарк этди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамизни, шартномаси тугаган 8 нафар футболчилар тарк этди.
Дарвозабон: Ботирали Эргашев
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Виталий Денисов
Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Сиаваш Хақназарий, Муҳаммаданас Ҳасанов
Ҳужумчилар: Миржаҳон Мираҳмадов ва Мартин Боаке билан дўстона хайрлашилди.
ОКМК аҳил жамоаси клубимиздан кетган мазкур футболчиларга хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва уларни келгуси фаолиятида омад тилайди.
ОКМК клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва яқин орада янги трансферларни эълон қилади!" - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар