ОФК президенти U-23 Осиё кубоги ташкилотчилиги учун ЎФАни эътироф этди

Оқил Абдубарноев
20 июн 2022
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа U-23 Осиё кубоги ғолибига йўллаган табригида мусобақа финалчиси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва турнир ташкилотчиси ЎФАни эътироф этди.

“Якшанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб қатъият ва жамоавий маҳорат намойиш қилди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финални ёрқин ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бизга ажойиб дақиқаларни тақдим этди. Бу “Оқ бўрилар”нинг жасоратли ҳаракати эди”, деди ОФК раҳбари.

Шунингдек, Шайх Салмон мусобақани муваффақиятли ўтказишдаги меҳнат ва саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳамда Маҳаллий ташкилий қўмитани алоҳида қайд этди:

"AFC U23 Asian Cup™ Узбекистан 2022 мусобақаси ОФКнинг барқарор ва нормал ҳаёт тарзига қайтаётганлигини кўрсатиб берди. Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Маҳаллий ташкилий қўмитани чинакам эсда қоларли турнир ташкил этишда қатъият кўрсатгани учун олқишлашимиз керак”, дейилади мактубда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: UFA