ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" – "Куала Лумпур Сити" учрашувини ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради

Sherzod Nurmatov
29 сен 2022
ОФК Кубоги-2022 баҳслари доирасида муваффақиятли одимлаётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби энди Ҳудудлараро финал ўйинида Малайзиянинг "Куала Лумпур Сити" жамоасига қарши баҳс юритади.

5 октябрь куни Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасида ўтказиладиган ўйинда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради. 

ОФК Кубоги-2022

Ҳудудлараро финал

5 октябрь. "Сўғдиёна" спорт мажмуаси, Жиззах 

"Сўғдиёна" (Ўзбекистон) – "Куала Лумпур Сити" (Малайзия) 

Бош ҳакам: Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)

Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (Ироқ), Амир Довуд Ҳуссайн (Ироқ)

Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Иси Саррай (Ироқ)

Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Мадҳад (БАА)

Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

ОФК делегати: Такааки Инокучи (Япония).

Маълумот учун, "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичида Гонконгнинг "Истерн" клубини мағлуб этган бўлса, "Куала Лумпур" эса Ҳиндистоннинг "Мохун Баган" жамоаси тўсиғидан ўтди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia