ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ОФКнинг Ривожлантириш қўмитаси йиғилишида қатнашди + ФОТО
19 мар 2018 12:18
Янгиликлар
ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ОФКнинг Ривожлантириш қўмитаси йиғилишида қатнашди + ФОТО
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган ОФК штаб-квартирасида ОФКнинг Ривожлантириш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу қўмитага Осиёнинг 15та футбол ассоциацияси вакиллари аъзо ҳисобланиб, улар орасида ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исаметдинов ҳам бор.
Йиғилишда Осиёда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, Осиё мамлакатларида футбол инфратузилмасини яхшилаш, турли лойиҳалар асосида футбол майдонларини барпо этиш каби масалалар муҳокама қилинади.
Қўмита аъзолари кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишади ва шу асосида тегишли қарорлар қабул қилинади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар