Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"
21 мар 04:30
Янгиликлар
Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"
"Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсдан сўнг ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди.
"Бизни стадиондан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Яна бир муҳим баҳсни ғалаба билан якунлаб олдик. Яна бир қадам қолди, холос. Эронда Жаҳон чемпионатини йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Ўйиндаги ҳисоб бизни қониқтираётган эди. Шунингдек, рақиб дарвозабони жуда яхши ўйин намойиш этди. Ноаниқ амалга оширилган пенальти бизга таъсир ўтказгани йўқ. Терма жамоада айтарли ўзгаришлар бўлгани йўқ. Ҳозир ўзгаришлар қилиш учун вақт йўқ. Сречко Катанецнинг ёрдамчилари Тимур Кападзе билан бирга ишламоқда" - деди Одилжон Ҳамробеков Қирғиз Республикаси мағлуб этилганидан сўнг.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар