ОЧЛдан сўнг Тошкентда қолиб кетган "Бейжинг Гоан"нинг тақдири нима бўлди?
11 ноя 2021 16:33
Янгиликлар
ОЧЛдан сўнг Тошкентда қолиб кетган "Бейжинг Гоан"нинг тақдири нима бўлди?
Унда "Кавасаки", "Тэгу", "Юнайтед Сити", "Бейжинг Гоан", "Чонбук Хюндай", "Гамба Осака", "Тампинес Роверс", "Чианграй Юнайтед" жамоалари иштирок этишди.
Мусобақа якунлангач барча жамоалар ўз юртларига жўнаб кетишди. Фақат Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клуби пандемия сабаб Тошкентда бир неча муддат қолишга мажбур бўлишди. Мусобақага ёшлар жамоаси билан келган пекин жамоаси 2 ойга яқин вақт давомида пойтахтдаги меҳмонхонада истиқомат қилишди. "Бейжинг Гоан" жамоаси ҳали ҳам Тошкентдами? Бу саволга жамоа бош мураббийи қуйидагича жавоб берди.
"Йўқ, мен икки ойдан бери Пекиндаман. У ерда ҳали ҳам 9 киши бор",- дейди Зоран Янкович.
Тез орада ушбу мутахассис билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Абдулазиз Искандаров
Фикрлар