UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  0 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью Янгиликлар

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью

Кеча сайтимиз орқали Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клуби Тошкентда ўтган ОЧЛ баҳсларидан сўнг пойтахтда маълум вақт қолгани ва айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот берган эдик.

Мусобақага ёшлар жамоаси билан келган пекин жамоаси 2 ойга яқин вақт давомида пойтахтдаги меҳмонхонада истиқомат қилишди. Улар пандемия ва Хитойдаги чекловлар сабаб қайтиб кета олишмади. Кеча маълум қилганимиздек биз жамоа бош мураббийи Зоран Янкович билан боғланиб суҳбат ташкил қилишга қарор қилдик. Табиийки мутахассисда қандайдир таассуротлар қолган. 

ОЧЛдан сўнг Тошкентда қолиб кетган "Бейжинг Гоан"нинг тақдири нима бўлди?

- Салом жаноб Зоран Янкович. "Бейжинг Гоан" каратин сабабли 2 ойга яқин Тошкентда қолиб кетгани ҳақида хабаримиз бор. Кечаги суҳбатимизда ҳозир 9 киши қолганини, ўзингиз эса икки ойдан бери Пекинда эканлигингизни таъкидладингиз. Келинг дастлаб мана шу вазиятга батафсил изоҳ бериб ўтсангиз...

Тошкентда ташкиллаштирилган ва марказлашган тартибда ўтган ОЧЛ баҳсларида иштирок этдик. Бу ёшларимиз учун жуда катта тажриба бўлди. Айрим футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Албатта мусобақадан кейин Хитойга қайтишимиз учун муаммолар юзага келди. Барчаси коронавирус билан боғлиқ.  Хитойда уйга қайтадиганлар учун тартиб жуда кучли. Ҳозир ҳам қайта олмаётган одамлар бор. 

- Тошкентдаги ташкилотчилик борасида сизни қониқтирган ёки қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими? Пойтахт борасидаги таассуротларингиз қандай? Сизга нима кўпроқ ёқди?

Ташкилотчилик яхши бўлди, дея оламан. Барча одамлар эркин кириб-чиқиб юрадиган меҳмонхонада истиқомат қилдик. ОЧЛда кўпчиликда ижобий таассурот қолдирган Филиппин клуби билан бирга яшадик.Тошкент ажойиб шаҳар. Яшил истироҳат боғлари ва улардаги зилол сувларни кўриб очиғи хайратландим. 

- "Бейжинг Гоан" жамоасининг куни фақат меҳмонхонада ўтдими? Машғулотлар ўтказиш, сайр қилишга имконият юзага келдими?

Ҳа, инфекция кўп юқтириб олмаслик учун жамоамиз фақат меҳмонхонада қолди. Машғулотлар ўтказмадик. 

- Икки ойга яқин вақт яшаган бўлсангиз демак Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатишга улгургансиз...

Ҳа, дўстим Драган Чераннинг таклифига кўра "Пахтакор"нинг битта ўйинини томоша қилдим. 

- Ўзбекистонлик футболчилар ҳақида нималарни биласиз? Бу борадаги фикрингизни билдира оласизми?

Мен ўзбекистонлик футболчиларни аллақачон билиб бўлганман. Таиланд олимпия терма жамоасида ишлаганимда улар билан тўқнаш келганмиз. 2018 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпиячиларингиз бош совринга эга чиққанди. Айни пайтда "Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ўйинларини кузатиб келаман. 

- Пандемия таъсирида Хитойда кўпгина футбол клублари молиявий қийинчиликларга дуч келди. Аксарият жамоалар фаолияти якунланди. Айни пайтдаги ҳолат ҳақида...

Ҳа, ҳозирда Хитойда муаммолар жуда кўп. Пандемия зарарини етказмай қолмади. Кўп клубларда ҳомийлари йўқ. Шу боис жамоалар ўйнашни тўхтатмоқда. 

- Ижтимойи тармоқларда Тошкентда Иван Бошкович билан учрашганингизни кўрдим. "Насаф" собиқ футболчиси билан қандай алоқаларингиз бор?

- Иван Бошкович билан Таиландда танишганмиз. У мени дўстим ҳисобланади. Бир-биримизни яхши таниймиз. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика