ОЧЛ-2016. Чорак финал қуръаси СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади

Narzulla Saydullayev
9 июн 2016, 10:06
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бунда 1/4 финал жуфтликлари ҳамда кимнинг қайси санада ўйинларни ўтказиши маълум бўлади.

ОЧЛда қитъанинг кучли саккизта жамоаси қолди: "Ғарб" минтақасидан тўртта ва "Шарқ"дан тўртта. "Ғарб" - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Наср" ва "Ал Айн" (ҳар иккаласи БАА). "Шарқ" - "Шандонг Луненг", "Шанхай SIPG" (иккаласи Хитой), "Сеул" ва "Чонбук Моторс" (ҳар иккаласи Жанубий Корея).

ОЧЛ регламентига биноан "Шарқ" ва "Ғарб" клублари то финалгача бир-бирларига қарши тўқнаш келишмайди. Бундан келиб чиқадики, "Локомотив"нинг 1/4 финалдаги рақиби яна "Ғарб" минтақасидан бўлади: "Ал Жайиш", "Ал Наср" ёки "Ал Айн". Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 23-24 август, жавоб баҳслари эса 13-14 сентябрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу маросим 12:30 дан бошлаб СПОРТ каналида тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz