UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  4 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

ОЧЛ 2-тур олдидан. Ғарб минтақаси превьюси Янгиликлар

ОЧЛ 2-тур олдидан. Ғарб минтақаси превьюси

17-18 февраль кунлари ОЧЛ Ғарб минтақасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Қуйида Ғарб минтақасида бўлиб ўтадиган 2-тур баҳсларини келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи 

"Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Ваҳда" (БАА)

17 февраль. Эрбил. "Франсо Ҳарири" стадиони 

"Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Истиқлол" (Эрон)

17 февраль. Қувайт. "Жабер Ал Аҳмед" стадиони


Аввалги турда "Истиқлол" билан дуранг ўйнаган "Ал Шорта" бу сафар ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" клубини қабул қилади. "Истиқлол" эса ОФК чиқарган қарорга кўра яна сафарда ўйнайди ва Қувайтда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлади. 

Шуни айтиш керак, "Ал Аҳли" бу учрашувни бош мураббий Кристиан Гроссиз ўтказади. Чунки жиддаликлар миллий чемпионатда "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлишганидан сўнг клуб раҳбарияти бош мураббий билан гаплашиб олишни мақсад қилган.

 


"B" гуруҳи 

"Шабаб Ал Аҳли Дубай" (БАА) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)

17 февраль. Дубай. "Рашид" стадиони 

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Шаҳр Ходро" (Эрон)

17 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони


Мусобақани ғалаба билан бошлаган "Пахтакор" бу сафар Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини мағлуб этишга уриниб кўради. Эронликлар ўтган тур "Ал Ҳилол"га имкониятни бой беришди. 

ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" эса Дубайда "Шабаб Ал Аҳли Дубай" билан куч синашади. 2015 йил ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда БАА клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

 


"C" гуруҳи 

"Шаржа" (БАА) - "Персеполис" (Эрон)

18 февраль. Шаржа. "Шаржа" стадиони 

"Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Дуҳайл" (Қатар)

18 февраль. Бурайда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони 


Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" 1-тур ўз майдонида ютқазиб қўйди. Жамоа навбатдаги турни ҳам ўз уйида ўтказади. Шаржаликлар "Персеполис" билан куч синашишади. Ўтган йил "Персеполис" гуруҳдан чиқа олмаганди, бу йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади. 

Ниҳоят уч йиллик танаффусдан сўнг ОЧЛга қайтган "Ал Таавон" яна ўзини кўрсатишга уриниб кўради. "Ал Дуҳайл" охирги марта 11 ой олдин Саудия Арабистонига сафар уюштириб "Ал Ҳилол"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

 


"D" гуруҳи 

"Ал Айн" (БАА) - "Ал Наср" (С.Арабистони)

18 февраль. Ал Айн. "Ҳазза бин Зайед" стадиони 

"Ал Садд" (Қатар) - "Сепахон" (Эрон)

18 февраль. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони 


ОЧЛ плей-офф босқичида "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборган "Ал Айн" ўз уйида Саудия Арабистони клуби билан куч синашади. Боғлар шаҳри деб аталадиган Ал Айнда яна бир қизиқ баҳс бўлиб ўтиши кутиляпти. Аввалги тур амирлик футболчилари уйда "Сепахон"га йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

"Ал Садд" эса Доҳада "Сепахон"ни қабул қилади. Маълумки, Хави шогирдлари ўтган турда дуранг қайд этишди. "Ал Садд" Эрон клубларига қарши кечган охирги 7та ўйинидан фақат биттасида мағлуб бўлган.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика