UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  2 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  4 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  0 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  6 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  5

"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди Янгиликлар

"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди

"Реал" ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор жамоадоши Килиан Мбаппе туфайли жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

25 ёшли футболчининг шартномаси 2027 йилнинг июнида тугайди, шу боис "қаймоқранглилар" футболчига яхшиланган шароитга эга янгисини таклиф қилди. Винисиус уни янгилашдан бош тортди, чунки у жамоадоши, Мбаппедан кўпроқ маош олмоқчи.

Килианнинг маоши ҳозирда йилига 31,2 миллион еврони ташкил этади, бразилиялик эса 20,83 миллион евро олади. Вингер франциялик футболчини ортда қолдириш учун молиявий аҳволини сезиларли даражада яхшиланишини талаб қилмоқда.

"Қироллик клуби" музокараларнинг бир неча раундини ўтказди, аммо барчаси муваффақиятсизликка учради. Сўнгги учрашувда "Реал" вингерига ҳеч қандай ҳолатда 30 миллион евродан кўп пул олмаслигини маълум қилганди. Шундан сўнг Винисиус янги битим ҳақида гапиришни истамади.

Мадридликлар бразилиялик суперюлдуз фикрини ўзгартириб, уни камида 5 йил қолдиришга умид қилмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика