

Манба берган хабарга кўра, ПСЖ билан муаммоли музокаралар фонида АПЛ чемпиони "Ливерпуль" 22 ёшли Илья Забарнийни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қизиғи шундаки, "қизиллар"нинг марказий ҳимоячиси Ибраима Конате "Реал"га ўтиш истагини билдирган, бу эса Забарнийни сотиб олиш жараёнинини тезлаштириши мумкин.

Украина футбол ассоциацияси Забарнийни Украина терма жамоасининг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси деб тан олганди.
Илья 2024/25 йилги мавсум клуб миқёсида 39 ўйинда иштирок этиб, 1 та голга ассистентлик қилган.



