UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  8 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  10 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  29 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор" Янгиликлар

ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сўнгги бор ОЧЛ финал босқичида ғалаба қозонганига оз эмас, кўп эмас, бугун 3 йил бўлди.


Бундан 3 йил аввал, 2014 йилнинг 23 апрелида "қалдирғочлар" Қатарда "Ал Жайиш" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашганди.
Ўшанда жамоани Александр Волков бошқараётганди.

"Бунёдкор"нинг "Ал Жайиш"га урган голларига Сергей Симоненко ва Сардор Рашидов муаллифлик қилишганди.

Шундан сўнг жамоа ҳар йили ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди ва ҳозирча бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олгани йўқ.

"Бунёдкор"нинг ОЧЛ финал босиқичидаги охирги ғалабасини қўлга киритган ўйинда иштирок этган футболчилардан фақатгина Жавлон Иброҳимов таркибда қолган.



ОЧЛ-2014.

23 апрель, 2014 йил.

Гуруҳ босқичи, 6-тур.

"Ал Жайиш" - "Бунёдкор" 1:2

"Abdullah Bin Khalifa" стадиони, 5184 томошабин.

Голлар
: Муҳаммад Мунтари (53) -  Сергей Симоненко (13), Сардор Рашидов (90).

"Ал Жайиш" - Аҳмад Софян, Вагнер Рибейро, Юсуф Муфта (Рами Фаёз, 82), Нилмар (Жеддо, 69), Жирес Кембо Экоко, Сеул Ки, Абдураҳмон Акбар, Али Санад, Муҳаммад Мунтари, Ҳалид Абдулрауф, Сауд Муборак (Деяб Ҳассан, 75).

Бош мураббий: Набил Маълуал.

"Бунёдкор" - Акбар Тўраев, Саҳоб Жўраев (Алибобо Раҳматуллаев, 54), Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Сардор Рашидов, 67), Хайрулла Каримов, Баҳодир Пардаев, Александр Пишур, Сергей Симоненко, Сардор Собирхўжаев (Дилшод Жўраев, 76), Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров.

Бош мураббий: Александр Волков. 


Ўша йили "Бунёдкор" гуруҳдан чиқиб, нимчорак финалда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой берганди.

Шундан кейин "Бунёдкор" ушбу мавсумни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, қаторасига учинчи йили гуруҳ босқичида қолиб кетмоқда.

Сергей Лушан қўл остида жамоа ОЧЛ финал босқичида ҳозирга қадар 16 учрашув ўтказди ва буларнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олгани йўқ.

Лушан фақатгина ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш, яъни квалификацияда муваффақиятли иштирок этди.

Сергей Лушаннинг ОЧЛ квалификациясидаги натижалари:

3 ўйин, 2 ғалаба ва 1 дуранг.

Дастлабки йилда Тошкентда "Ал Жазира", кейин БААнинг "Ал Шабаб" ҳамда жорий мавсумда Қатарда "Ал Жайиш" жамоалари таслим этилди.


Сергей Лушаннинг ОЧЛ финал босқичидаги кўрсаткичлари:

16 ўйин, 0 ғалаба, 4 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 10-27.

"Бунёдкор" 3 йил ичида, яъни 16 учрашувда жами 4 очкони қўлга киритди.


Эртага "Бунёдкор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Ал Аҳли"га қарши майдонга тушади. Ушбу анти-рекордни тўхтатиш пайти аллақачон етиб келди.

Ишонамиз, эртага "қалдирғочлар" ушбу ёқимсиз серияга барҳам беришади. Жамоа номи, клуб имижи учун ҳам футболчилар ўйнашлари шарт!

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика