Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали
26 май 01:11
Янгиликлар
Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали
Виктор Гёкереш мавсумдаги 63-голини урди.
"Спортинг" Португалия Кубоги финалида "Бенфика" билан ўйнади (2:1, иккинчи экстра-тайм).
Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 10-дақиқада Гёкереш пенальтидан ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча бўлимларгача узайтирди.
Бу ҳужумчининг жорий мавсумдаги 63-голи бўлди - у "Спортинг" сафида 54 та, Швеция терма жамоаси сафида яна 9 та гол урди.
Аввалроқ, "Реал" форварди Килиан Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Гёкерешни 3,5 очкога ортда қолдирганди. Виктор кечаги кунгача пойгада биринчи бўлиб бораётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар