UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22

Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" баҳси матнли трансляцияси.

Суперлига, 11-тур. 25.05.2025.

“Динамо” – “Қизилқум” 3:2

Самарқанд. “Динамо” стадиони.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Артем Калинин, Фарҳод Усмонов, Дилшод Аҳмедов.

ВАР ҳаками: Илгиз Танташев.

АВАР ҳаками: Авазбек Абдуллаев

Назоратчи: Владислав Сейтлин.

ЎзПФЛ комиссари: Шерзод Ражабов.

Голлар: Роман Папарига (22), Ойбек Ўрмонжонов (51), Шаҳзод Раҳматиллаев (61), Франсиско Журани (77), Санжар Қодирқулов (90+8).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (8.Санжар Қодирқулов, 46), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсиско Журани, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 63), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (23.Беҳрузбек Облақулов, 86), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев, 88.Марко Станоевич (11.Ҳислат Ҳалилов, 46).

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24.Мухсин Бозоров.

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов - 23. Самандар Шукуруллаев, 88. Душан Мийич, 5. Дилшоджон Комилов, 15. Никола Кумбурович - 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев (33. Султон Раҳматов, 84), 22. Шаҳзод Туропов (7. Даврон Анваров, 50), 11. Жамбули Жигаури, 70. Ален Машович - 10. Роман Папарига (17. Акмалжон Музаффаров, 81).

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 6. Муродали Усмонов, 18. Фарҳод Бекмуродов, 19. Илҳомжон Кенжаев, 32. Мустақим Бобоқулов.

Огоҳлантириш: Ричард Фрайдей (36), Файзуллобек Жуманқўзиев (38), Роман Папарига (63).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Динамо" кетма-кет 11-ўйинида ҳам мағлуб бўлмади. Супер-мупер ғалаба! Шунчаки турнинг энг зўр ўйинини кўрдик. Ҳаммага раҳмат! Суперлиганинг супер ўйинларини биз билан кузатинг.

90+8. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Яна супергол! Яна! Яна СУПЕР-ГОЛ! СУПЕҒАЛАБАААААА!! ДАҲШААААТТТТТ!!! Санжар Қодирқулов қаҳрамон!!

90+7. ЗАРБАААААА!! Ҳалилов ўткир бурчакдан зарба йўллади. Ноаниқ. Қувватов обчиқди.

90+4. УХХХХХХ!! "Динамо" ҳужумга ўтганида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам бу ҳолатга реакция қилмади. 

90+2. "Қизилқум"да бурчак зарбасини амалга ошириш имконияти бор эди. Машовичнинг узатмаси анчагина ноаниқ. Етмаганига "Динамо" ўша ноаниқ пасдан кейин ҳужумга ўтиб кетиҳди.

6 дақиқа қўшиб берилди. Зўр ўйин бўляпти.

88. УХХХХХХ!! "Қизилқум" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. Узатмадан кейин дарвозанинг узоқ бурчагидаги футболчи дарвоза томон зарба бера олмади. 

87. Иккала мураббийлар бугун ғалаба қозониш учун захира имкониятларидан фойдаланишмоқда. Мақсад фақатгина 3 очко. Бугун ким ютқазсаям, бемалол ғалабани бой бердик деса бўлади.

83. УХХХХХХ!! "Динамо" бир неча паслар орқали чиройли ҳужум уюштирди. Фирдавс Абдураҳмоновнинг сўнгги палладаги узатмаси ёки узатма эди ёки зарба. Ноаниқ.

81. Лазаревич иккинчи марта ўйинга таъсир ўтказди. У Акмал Музаффаровни майдонга туширди, Папарига ўйиндан олинди.

"Динамо" бугун иккита минимал вазиятдан (аслида вазият ҳам деб бўлмайди) максимал фойдаланди. Гарчи бундай вазиятлар xG да кам балл берса-да, суперголлар орқали вазиятдан чиқиб кетишмоқда.

77. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бу голга бақирмаса бўлмайди. Жуда-жуда супергол кўрдик. "Динамо"нинг 7-рақамли футболчиси тур голини урмоқда!

75. "Динамо" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатилган тўпни "Қизилқум" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

74. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Папарига ҳисобни ўзгартириши мумкин бўлганди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди, офсайд ҳам қайд этилди.

69. УХХХХ!! "Динамо"дан хавфли ҳужум. Зарбани ҳимоячи Дилшод Комилов қайтарди.

66. Мезбонлар яхши ҳужум уюштирди. Пасни Анваржон Ҳожимирзаев дарвоза томон йўлламоқчи бўлди. Тўп унинг оёғига ноқулай келди, шу сабабли зарба ўхшамади.

65. "Динамо" ҳужумга ўтди. Зарба берилди ҳам, бироқ зарбагача ҳуштак чалинди. Ўрмонжоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

61. ГОЛ! "Қизилқум" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Раҳматиллаев қулай имкониятдан унумли фойдаланди. Машовичнинг пасини ҳам эътироф қилиш лозим.

60. Папарига қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи эди. Бироқ "ёлғиз отнинг чанги чиқмас" деганларидек, уни 3 ҳимоячи зарарсизлантирди.

57. ЗАРБААААААА!!! Ўрмонжоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Ойбек иккинчи бўлимда тушиб, жамоасининг ўйинини кучайтирди.

54. УХХХХХХ!! "Динамо" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза ёнига тўпни узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

51. ГОЛ! Ойбек Ўрмонжонов жарима зарбасидан супергол урди!

47. "Қизилқум" футболчиси Шаҳзод Туропов жароҳат олди. Кичик тўхталиш.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да бир йўл уч ўзгариш.

Танаффус!

45+4. Ратиньонинг ўзи жаримадан тўпни дарвозага тепганди. Тўп Ҳожимирзаевга  тегиб, майдонни тарк этди.

45+3. "Динамо"да стандарт. Ратиньони Раҳматуллаев қўполлик билан тўхтатди. Жуда қулай нуқта.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

42. Ҳожимирзаев ўзи бир неча рақибларини алдаш орқали гол уришга ҳаракат қилганди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.

39. КОМИЛОВВВ!!! "Динамо"нинг стандартидан кейин Ратиньо қулай нуқтадан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Дилшоджон Комилов "подкат" ташлаб, зарбани қайтарди. Салкам голни олдини олди ҳимоячи.

38. "Динамо"да стандарт. Жуманқўзиев огоҳлантирилди.

36. Йўқ, Найим Қосимов "Динамо" футболчисини майдондан четлатмади. Фрайдей огоҳлантирилди.

35. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Қизил карточка кўрилмоқда.

32. "Динамо" ҳужумга борини бермоқда. Станоевич аввалига жаримадан, кейин эса бурчакдан дарвоза сари тўпни узатганди. Иккаласида ҳам паслар унчалик ўхшамади..

30. "Динамо" ҳужумга ўтаётганди. Марказда "Қизилқум" футболчиси тўпни осонлик билан рақибидан олиб қўйди. Шу вазият ҳужум билан якунланди. Папарига чап қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширди. Узатма ноаниқ, унинг жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.

27. Майконнинг 20-22 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

24. "Динамо" комбинацион ҳужум уюштирди. Станоевич Ратиньодан тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Зарба ноаниқ бўлди.

22. ГОЛ! "Қизилқум" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Роман Папарига ҳисобни очди!

21. ЗАРБААААААААА!!!! Ҳожимирзаевнинг айёрона зарбасини дарвозабон қайтарди!

20. Шаҳзод Туропов узоқ масофадан зарба бериб, ўйиндан узилиб қолган Ягудинни уйғотиб юборди. Равшан ўз ўрнида.

16. "Динамо" ҳужумда эди. Аввалига Абдуллаевнинг узатмасидан кейин тўп меҳмон ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Улуғбек Абдуллаев қўлини кўтариб, пенальтига ишора қилди. Ҳужум давомида тўп Анвар Ҳожимирзаевга тушди. Унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Бош ҳакам тўп дарвоза ёнидан ўйинга киритилишини маълум қилди.

14. "Қизилқум" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатилган тўп анчагина ноаниқ кетди.

12. "Қизилқум" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Сўнгги пас Папаригага мўлжалланганди. Бироқ пас кучлироқ берилди ва тўп Ягудинга борди.

10. ЗАРБААААААААА!!! Станоевич 25 метрлардан чап оёғида Қувватов дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Санжардан суперсейв кўрдик!

6. "Динамо" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан самарқандликлар айёрона пас орқали фойдаланишмоқчи эди. Ҳимоячилар вазиятни "ўқишди" ва тезда вазият бартараф қилинди.

4. Сокин бошланган ўйиннинг 4 дақиқаси сокин ўтди. Шу дақиқага келиб Машовичнинг зарбаси ноаниқ кетди. Жуда қулай нуқтадан легионер футболчи адашди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика