UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида Янгиликлар

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида

CAFA U-17 кубоги доирасидаги Қирғизистон ва Ўзбекистон (1:5) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Сергей Чигодаев кичик интервью берди.

- Биринчидан, барчани ғалаба билан табриклайман. Бизга мухлислик қилганларга раҳмат. Ўйиндан шуни айтишим мумкинки, якуний ҳисоб қайд этилганига қарамай, ўйин анча оғир кечди - айниқса, биринчи бўлимда. Болалар ёш, бу ёшда ҳаяжонланиш янада катта роль ўйнайди. Айниқса, ўз мухлислари олдида. Бу жамоамиз учун биринчи расмий турнир, йигитлар бундай даражадаги ўйинларга энди кўникишмоқда. Аммо энди ишончлироқ ўйнашаётгани кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим бошида бизда четлатиш юз берди. Аммо, ундан кейин жамоа янада яхшироқ ўйнай бошлади. Бу биз учун катта тажриба, бу ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, бундан кейин фақат ўйин сифатида қўшиб борамиз.


- Сизнингча, жамоа ниманинг ҳисобига камчилик бўлиб ўйнаб, ғалаба қозона олди? Четлатиш вақтида ҳисоб 1:0 эди, шундан сўнг жарима зарбасидан сўнг Қирғизистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Демак, камчиликда Ўзбекистон терма жамоаси 35-40 дақиқада тўртта тўп киритган.

- Бунақаси футболда бўлади. Айтиш мумкинки, йигитлар ўзларини йиғиб олишди. Улар анча яхши ўйнашни билишади ва четлатиш уларни бироз "жонлантирди." Шундан сўнг жамоа эркинроқ ўйнади ва шу орқали ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

- Четлатишдан сўнг жамоага қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Бироз қайта қуриб олишга тўғри келди, албатта. Бизда таянч ярим ҳимоячиси четлатилди, шунинг учун ҳужумкор ярим ҳимоячини бироз пастга туширдик. Шундан сўнг бошқа таянч ярим ҳимоячисини туширдик ва майдон марказини янгиладик. Болаларни руҳлантирдик ва билганингизча ўйнанглар дедик. Четлатишдан кейин ҳам қўлни силташ керак эмас, ўйинни давом эттириш керак. Аксинча, диққатни бир жойга тўплаб ўйнаш керак, чунки ўн киши бўлиб ўйнашга тўғри келади.

- Қирғизистон терма жамоаси ҳақида нима дейсиз? Биринчи бўлимда рақиб жуда яхши прессинг қилди, жамоангизга хотиржам ҳужум бошлашга имкон бермади, сизни деярли дарвоза олдида "ёпиб қўйди".

- Қирғизистон билан аввал ҳам ўйнаганмиз, бу Туркиядаги йиғинда бўлган. Рақиб қандай ўйнашини билардик. Ўшанда Қирғизистон ҳам яхши босим ўтказганди. Бундай жамоа билан пас орқали чиқиш жуда қийин. Айниқса, бу ёшда футболчиларда ҳали бироз маҳорат етишмайди, қаердадир хато қилишдан бироз қўрқишади. Узун узатмалардан фойдаланишга тўғри келди, "ортдан" вариантлар қидирилди. Биринчи бўлимда бу ёмон чиқмади, гол уришимиз мумкин эди.

- Кейинги ўйинда Эронга қарши майдонга тушасиз. Эронликларнинг мураббийлар штаби ушбу ўйинда иштирок этиб, сизларни бевосита кузатиб борди. Эрон терма жамоасини қандай ўрганмоқчисиз?

- Ўйинни худди шундай стадиондан томоша қилишни режалаштирганмиз. Кейин ўйин ёзуви тайёр бўлгач, ўйинолди таҳлилини тайёрлаймиз. Эрон терма жамоасининг турнирдаги биринчи ўйинидан сўнг кучли ва заиф томонлари ва жамоа қандай ўйнаши тушунарли бўлади.

- Турнир бошланишидан олдин асосий вазифангиз жамоани бўлажак турнирларга тайёрлаш, таркибни саралаш эканини айтган эдингиз. Шу билан бирга, ЎФА раҳбарияти сизга ҳар қандай ҳолатда ҳам турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўймаган. Аммо, Қирғизистон терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ва Эрон билан ўйинда муваффақиятли натижа қайд этилса, Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка даъвогарлик қилиши мумкин. Шахсан сиз ўз олдингизга мураббий сифатида ушбу турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўясизми?

- Албатта, бизнинг вазифамиз - жамоани тайёрлаш, келаси йили U-17 Осиё Кубогида ўйнайдиган таркибни аниқлаш. Турнир бошланишидан олдин ҳам шу ҳақда гапирган эдим. Бундан ташқари, кейинчалик мамлакат бош жамоасида ўйнайдиган футболчиларни тарбиялашимиз керак. Лекин бунда мураббийлар штабида ҳам, футболчиларда ҳам ғалаба қозониш истаги бўлиши керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва ўзимизда "ғолиблик руҳи"ни тарбиялаш керак. Буларнинг барчасини бирлаштириш керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика