Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди

Alisher Ostonov
25 май 2025
Туркия Суперлигаси 37-тур доирасидаги "Бешиктош" — "Ризеспор" ўйини бўлиб ўтди.

Оле Гуннар Сульшер жамоаси кутилмаганда Истанбулда "Ризеспор"га мағлуб бўлди. Самет Акайдин 61-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди, Жоау Марио эса уч дақиқада ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Али Соу 90+1 дақиқада гол уриб, меҳмонларнинг ғалабасини таъминлади.

"Ризеспор" сафида ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов 87-дақиқада захирадан майдонга туширилди.


25 май 2025, 21:00
Beşiktaş — Rizespor
1 – 2
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia