Обамейянг: "Венгер учун ўйнашдан хурсандман, чунки у туфайли "Арсенал"даман"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2018, 18:07
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг "Уотфорд"га қарши учрашув (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Бахтлиман, чунки Венгер туфайли шу ердаман. У менга қизиқиш билдирди, шу сабабли у учун ўйнашдан хурсандман.

Бу катта ғалаба. Жамоа яхши ўйнади ва муҳим 3 очкони қўлга киритди. Мухлислар ҳам майдонда кўрганларидан мамнун бўлса керак ва бу биз учун жуда муҳим. Ҳали ҳам "Арсенал"га кўникишда давом этяпман, бироқ бошида қийин бўлган эди. Январда ритмни топиш осон эмас, шу сабабли кўп ўйнамадим. Европа лигасида ўйнай олмаслигимдан хафаман" - дейди Обамеянг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror