

"Sky Sports" хабарига кўра, 2024 йилгача шартномаси бор футболчи билан Лондон клуби ҳам хайрлашишга тайёр. Бироқ уни текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Ўтган мавсумда 33 ёшли ҳужумчи АПЛнинг 15 ўйинида қатнашди. Жамоага янги бош мураббий келганидан кейин форвардга кўпроқ ўйин амалиёти берилиши кутилмоқда.



